Валенсия: "Моуриньонинг барча қарорларини ҳурмат қиламан"
16 ноя 2018 20:40
Янгиликлар
Валенсия: "Моуриньонинг барча қарорларини ҳурмат қиламан"
"Манчестер Юнайтед" сардори Антонио Валенсия асосий таркибда кўриниш бермаётгани борасидаги фикрларини билдирди.
Сўнгги бора Валенсия "Валенсия"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушганди.
"Ҳозирда кўп ҳам ўйнамаяпман. Бу кўпроқ тактик қарорга боғлиқ. Менинг позициямда Эшли Янг яхшироқ кўринмоқда. Мураббийнинг қарорини ҳурмат қилиш керак.
Жозе Моуриньо талаб қилгандек ишлашим ва ўйинларга тайёр бўлишим керак. Яхши ҳолатга киришим учун унинг айтганини бажаришим керак.
Ҳотиржамман ва ҳали майдонга тушишимни тушуниб турибман. Моуриньо билан ҳар доим муносабатларимиз яхши бўлган", - деди Валенсия.
Фикрлар