“Валенсия” ҳужумчиси “Лидс”га ўтди

26 авг 2020, 08:36
Родриго фаолиятини АПЛда давом эттиради.

“Валенсия” жамоа ҳужумчи Родригонинг “Лидс” аъзосига айланганини эълон қилди. Трансфер 29 ёшли футболчининг Англия клуби учун тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг расмийлаштирилиши маълум қилинган.

Аввалроқ “Лидс” Родриго учун 30 млн евро тўлашди, шунингдек, “Валенсия” бонус сифатида яна 10 млн еврога эга бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Родриго Морено 2010-2011 йиллар давомида ижара асосида “Болтон”да ўйнаган. "Реал" тарбияланувчиси бундан ташқари “Бенфика” клубида ҳам тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Валенсия” расмий сайти