"Валенсия" ҳимоячиси: "Камп Ноу"да фақат "Барселона" билан эмас, ҳакамлик билан ҳам курашиш керак"
02 фев 2018 20:32
Янгиликлар
"Валенсия" ҳимоячиси: "Камп Ноу"да фақат "Барселона" билан эмас, ҳакамлик билан ҳам курашиш керак"
"Валенсия" ҳимоячиси Габриэл Паулиста Испания кубоги ярим финал биринчи учрашувида "Барселона"дан учралган мағлубият (0:1)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.
"Суарес билан тўқнашув? Майдонда бундай бўлиб туради. У мени қўрқоқ деб атади, мен эса унга яхши ўйинчи, жаҳонда энг яхши марказий ҳужумчи бўлганини айтдим. Лекин, бу майдонда қолди, бу ҳақда унутиб бўлдик.
Биз энг охиригача курашдик, ҳудди Марселино хоҳлаганидек. Бу биринчи ўйин, энди эса бизни иккинчи баҳс кутмоқда.
Ҳозирча, ўзимизни финалда кўрмаяпман. "Барселона" - дунёнинг энг яхши жамоаси. Биз фақат финалга чиқиш фикри билан майдонга чиқишимиз керак.
Йигитлар, Серхи Робертонинг Перейрага ишлатган қўполлиги қизил карточкага тортарди. "Камп Ноу"да нафақат "Барселона", балки ҳакамлик билан ҳам курашишга тўғри келади", - деди Паулиста.
Фикрлар