"Валенсия" "Фиорентина" сардорига кўз тикди

Sherzod Nurmatov
29 май 2020, 01:31
Песселья Примерада пайдо бўлиши мумкин.

"Валенсия" бўлажак трансфер ойнасида "Фиорентина" ҳимоячиси ва сардори Херман Пессельяни сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Superdeporte.

Манбага кўра, "бинафшалар" ҳам тажрибали футболчини 10-15 миллион еврога сотишга тайёр.

Аргентиналик ўйинчи А Сериянинг жорий мавсумида 25 марта майдонга тушиб, 2 та гол урди 1 та голли пас берди.

Эслатиб ўтамиз, Песселья коронавирус аниқланган "Фиорентина" ўйинчиларидан бири эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Superdeporte