"Валенсия" Фалькаонинг хизматларига қизиқиб қолди

Narzulla Saydullayev
16 ноя 2015, 09:30
"Челси"да ижарада ўйнаётган "Монако" ҳужумчиси Радамель Фалькао "Валенсия" қизиқишига сабаб бўлди.

Испания клуби бош мураббийи Нуну анчадан буён колумбиялик футболчини сотиб олишни истаганди, аммо "кўршапалаклар" Негредони харид қилишганди. Аммо Негредо бу мавсумда асосий таркибга кира олмаяпти. Шу боис Фалькаони сотиб олиш яна кун тартибидан ўрин олди. Португалиялик мураббий "Валенсия" хўжаийини Питер Лим билан бу трансфер борасида гаплашиб олган.

"Челси" эса Фалькао билан ижара муддатини узайтирмоқчи эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com