"Валенсия" Это′Ога ҳафтасига 75 минг фунт тўламоқчи

Aziz Tukhtamuradov
26 дек 2014, 19:52
«Эвертон» ҳужумчиси Самуэл Это′О «Валенсия» жамоаси қизиқишлари доирасида.

Испанияликлар клуби хўжайини Питер Лим 33 ёшли камерунлик футболчига ҳафтасига 75 минг фунт тўлашга тайёр.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, футболчи шу йилнинг август ойидан бери "Эвертон"да тўп тепади. У клуб сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол киритишга муваффақ бўлди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru