

"Кўршапалаклар" мавсумлар оралиғида ҳимоясини кучайтириш ниятида ва инглиз клуби раҳбарияти билан музокараларни бошлаб юборган. "Қизил иблислар" футболчисини 10 миллион евро атрофида пуллашмоқчи.
"Валенсия" вакиллари аллақачон Италияга боришган ва Дармиан билан учрашишган.
29 ёшли футболчи жорий мавсум МЮ таркибида атиги 7та ўйинда майдонга тушди.



