«Валенсия» «Барселона»нинг икки футболчисини сотиб олмоқчи

Narzulla Saydullayev
26 июл 2016, 09:45
«Барселона» футболчилари Кристиан Тельо ва Мартин Монтойя «Валенсия» қизиқишига сабаб бўлди.

«Кўршапалаклар» 24 ёшли ҳужумчи ва 25 ёшли ҳимоячини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Улар Каталония клуби бош мураббийи Луис Энрикенинг режаларига кирмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни Тельо «Порту» ва «Фиорентина»да ижарада ўтказди, Монтойя эса «Интер» ва «Бетис»да ўйнади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›