"Валенсия" Алькасерни "Барселона"га сотмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
14 авг 2016, 12:07
"Валенсия" раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳужумчи Пако Алькасер билан хайрлашмоқчи эмас.

Бу ҳақда "кўршапалаклар" президенти Лай Хун эълон қилди.

"Агар шубҳангиз бўлса, биз Алькасерни трансферга қўймаслигимизни айтмоқчиман. У "Валенсия" мероси ва буни жуда яхши тушунамиз" - дейди Хун.

Олдинроқ "Барселона" Алькасер хизматларига қизиқиш билдираётгани ва "Валенсия" билан музокаралар ўтказаётгани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport