“Валенсия” 1999 йилдан бери мавсумни бошланишидаги энг ёмон кўрсаткични қайд этди

Narzulla Saydullayev
16 сен 2013, 10:43
Испания чемпионати 4-тур доирасида “Бетис” клуби “Валенсия” устидан сафардаги ўйинда 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Шундай қилиб “Валенсия” 1999 йилдан бери мавсумни бошланишидаги энг ёмон кўрсаткични қайд этди, ўшанда клуб чемпионатнинг тўртта ўйинида ҳам мағлубиятга учраган.

Таъкидлаб ўтамиз, “Валенсия” 2008 йилдан бери биринчи маротаба ички чемпионат доирасида учта ўйинни ҳам кетма-кет ютқазган. Ўшанда тўртинчи мағлубиятдан сўнг клуб бош мураббийи Роналд Куман ўз вазифасидан бўшатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1-турда “Валенсия” “Малага” устидан ғалаба қоғонган (1:0), шундан сўнг “Эспаньол”дан (1:3) ва “Барселона”дан (2:3) мағлубиятга учраган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru