

"Зидан икки йил олдин ривожланиш динамикасини ўзгартира олди, ҳозир эса ўзгаришлар керак бўлган вазиятга тушиб қолди. Ўшанда у аввалги мураббийнинг ишини бошқа томонга буриши керак эди, ҳозир ўз ишини ўнглаши лозим. Ўйин ташкил қилишда муаммолар борлиги кўриниб турибди. Бироқ футболчилар ҳам маъсулиятли бўлиши керак" - дейди Вальдано.



