Вальбуэна: "Неймар Пеле ва Роналдонинг даражасидан жуда ҳам орқада қолмоқда"

Alisher
16 окт 2020
"Олимпиакос" ярим ҳимоячиси Матьё Вальбуэна ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ҳақида гапирди.

"Неймар Чемпионлар Лигасини фақатгина Каталониянинг "Барселона" клуби билан юта олди. "Бавария"га қарши олдинги финалда у ҳеч нарса кўрсатмади, гачи ундан бошқалар кўп нарсалар кутишган эди.

Мен Неймарни Пеле ва Роналдонинг даражасидан жуда ҳам орқада қолмоқда деб ҳисоблайман. У ўзининг классини фақатгина Лига 1'да кўрсатмоқда. 

Неймар ушбу футболчиларнинг даражасига келиш учун кўпроқ барқарор ва самарали бўлиши керак", - дейди француз.


AlisherМуаллиф
Манба: So Foot