

Айни пайтда "Тосно" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Галиулин бугун 30 ёшни қарши олди. Фурсатдан фойдаланиб уни туғилган куни билан табриклаймиз ҳамда Вагизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз.
Ўйлаймизки, бир кун келиб Галиулин албатта Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп тепади ва ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлисларни хушнуд этади.




