UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  6 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8

Вадим Абрамовнинг саломатлиги хавф остида эмас Янгиликлар

Вадим Абрамовнинг саломатлиги хавф остида эмас

Тошкент, 20 март - Бугун тонгда, "Локомотив” бош мураббийи Вадим Абрамов юракдаги оғриққа шикоят қилиб, “Темирйўлчилар Марказий Шифохонасига” олиб келинди.
Бирламчи тахминий ташхис микроинфаркт деб айтилган эди.

Айни дамда барча диагностик амаллар ўтказилгач, Абрамовда аритмия, яъни юрак урушининг тезлашиши, стресс ҳолати ва қаттиқ толиқиш дея ташхис қўйилмоқда.

Шифокорлар бош мураббий 10 кун давомида муолажа олиши зарур дея таъкидлашяпти. Биздаги мавжуд маълумотларга кўра, Вадим Карленович 22 март куни Фарғонанинг “Нефтчи” клубига қарши ўйинда жамоасини бошқара олмайди. Унинг ўрнига ёрдамчилари Андрей Микляев ва Марат Мифтахутдиновлар “Локомотив” учун жавобгар ҳисобланиши айтилмоқда.

Ҳозиргина олинган маълумотга кўра, Вадим Абрамов муолажа олиш учун 15-шаҳар шифохонаси, “Кардиология ва Неврология Маркази”га кўчирилди.

“Локомотив” клуби маъмурияти ва жамоа футболчилари бош мураббийга тезроқ тузалиб, сафга қайтишини тилаб қолишади.

Жамоа сардори Тимур Кападзе, “Нефтчи” га қарши ўйинимиз бош мураббий ва мухлисларимиз олдидаги айбимизни ювиш учун яхши имконият, дея таъкидлаб, “Локомотив” чемпионатдаги илк мезбонлик ўйинида ғалаба қозониши учун астойидил ҳаракат қилишларини айтиб ўтди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика