UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  6 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  18 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  11 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  5 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4

Вадим Абрамов: "Яманни "доска"да мағлуб этиб бўлдик, энди майдонда ҳам ютишимиз керак" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Яманни "доска"да мағлуб этиб бўлдик, энди майдонда ҳам ютишимиз керак"

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов ва Одил Аҳмедов иштирок этишди.

"Барча кимга қарши ўйнашимизни жуда яхши билишади шу боис нима дейишни ҳам билмайман. Барча ўйиннинг аҳамиятини тушуниб турибди. Йигитлар жанговор ҳолатда", - дейди Вадим Абрамов.

"Бош мураббийнинг фикрига қўшиламан барча футболчилар Яман билан баҳс аҳамиятини тушуниб туришибди. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ", - дейди Одил Аҳмедов.



- Яманни ўрганиб чиқдингиз ва нима сизни ташвишга солмоқда? 

- Яман тартибли ўйнайди, оддий ўйнайди аммо Саудия Арабистонига ва Сингапурга иккита гол уришга эришган. Ҳужумчи тезда олдинга ўтади ва очилади. Оддий ва натижали футбол. Ҳимояда "автобус" қўйишади ва катта куч билан ҳимояланишади. Дарвозабон яхши ўйнайди, омади ҳам келади, омад кучлиларга кулиб боқади.

Бугунги кунда Яманда чемпионат ўйинлари бўлмаяпти, шу боис улар анчадан буён терма жамоада шуғулланишмоқда. Яъни исталган пайтда йиғилиб машғулотлар ўтказишмоқда.

- Рақиблар бизни Купер тактикаси бўйича ўрганган. Эртага бошқача тактикада ўйнаймиз ва бу бизнинг устунлигимиз бўладими?
- Умид қиламанки биз бошқача ўйнаймиз. Аммо айнан қандай ўйнашимизни билмайман. Доскада Яманни мағлуб этиб бўлдик, энди уларни майдонда ютиш қолди холос. Қадрдон деворлар доим ёрдам беришади ва эртага кўплаб мухлислар қаршисида ғалаба қозонишни истайман.


- Эртага Аҳмедов асосий таркибда майдонга тушадими?
- Одил Аҳмедовда кичик жароҳат бор эди. Бугунги расмий машғулотдан кейин буни ҳал қиламиз.

- Сиз учун ҳозир нима муҳим? Натижами ёки чиройли ўйин?
- Бу гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Агар яхши ўйнасак очколар ҳам бўлади. Ҳам чиройли ўйин намойиш этиш, ҳам натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

- Агар кейинги босқичга чиқа олсак Осиё Кубогига ҳам йўлланмани қўлга киритамиз. Шу томонлама ҳам босим йўқми?
- Ҳозир фақат Яман ҳақида ўйлаяпмиз. Ундан кейин эса Сингапурга сафар қиламиз. Узоқ парвоздан кейин футболчилар тикланиб ғалаба қозонишлари керак бўлади. Бу ҳам ўзига яраша қийин.

- Купер даврида футболчилар битта қобиқ ичида ўйнашганди, футболчиларни ўша қобиқдан чиқара олдингизми? Ўз услубингизга мослаштира олдингизми?
- Купер ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Ўз фалсафамни йигитларга етказиб беришга ҳаракат қилдим. Олимпия терма жамоаси билан баҳсда нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Эртанги ўйинда ўз футболчиларимга ишонаман.

- Ўз вақтида Саҳоб Жўраев деган ҳимоячимиз бўларди, у тўпни бутун гавдаси билан қайтарарди, керак бўлса юзи билан ҳам тўпни тўсарди. Ҳозир эса бундай ҳимоячи йўқ...
- Қайсидир футболчини битта ўйиндаги яхши ҳаракати ёки битта қўпол хатоси билан баҳолаш тўғри эмас. Масалан, олдинлари Максим Шацких терма жамоада жонини бериб ўйнамайди дейишарди, ҳозирги кунда эса Одил Аҳмедов ҳам танқид остида, ёши ўтиб қолди, яхши ўйнамаяпти дейишмоқда. Аммо ишонтириб айтаманки терма жамоага келган ҳар бир футболчи ғалаба учун борини беради. Футболда кимдир ютади, кимдир мағлуб бўлади. Бу тепада ёзиб қўйилган, битта мағлубият билан ҳаёт тўхтаб қолмайди.




- Бу катта эҳтимол билан сиз учун сўнгги ЖЧ саралаш босқичи, сиз жамоа сардори сифатида йигитларни ўз ортингиздан етаклашга тайёрмисиз?
Одил Аҳмедов:
- Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Терма жамоада доим ғалаба қозонишимни истаганман. Бу ерда ким Жаҳон чемпионатига чиқишни истаса мен ундан 100 фоиз кўп хоҳлаганман. Клубларда совринлар ютганман, аммо терма жамоада ҳозирча ҳеч нима ютганим йўқ. Орзуим терма билан ҳам соврин ютиб ўз музейимга қўшиб қўйиш.

- Фаластин билан ўйиндан кейин йигитлар босим остида қолиб кетишганди. Терма жамоадаги муҳит яхшиландими, йигитлар эртанги баҳсга руҳан тайёрми?
Одил Аҳмедов:
- Терма жамоада доим муҳит яхши бўлган. Ҳар бир мураббийнинг тактикасининг ижобий ва салбий томонлари бўлади. Ҳимоявий ўйин бизга тўғри келмаганлиги туфайли Купер ҳам истеъфога чиқарилди деб ўйлайман.

- Терма жамоа анчадан буён "Бунёдкор"да ўйнаётганди эртага эса баҳс "Пахтакор"да бўлади...
Одил Аҳмедов:
- Яхши футбол ўйин кўрсатиш учун яхши майдон керак. "Пахтакор" стадиони бугунги кунда ўйин ўтказиш учун энг идеал майдон бўлса керак.


Нарзулла Сайдуллаев

Тез орада матбуот анжуманини тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +137   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика