

- «Металлург»га қарши Суперлига доирасида ўйнаганимизга ҳали кўп бўлгани йўқ. Ўша учрашувдан фарқли равишда бугун асосий таркибда асосан захирада қолиб кетаётган футболчилар майдонга тушди. Шундай бўлса-да, ёмон ўйнаганимиз йўқ, шунчаки, тушунарсиз вазиятда гол ўтказиб юбордик. «Металлург»ни ғалаба билан табриклайман! Биз навбатдаги ўйинлар орқали бугунги мағлубият ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис.


