Вадим Абрамов: "Таркибдаги муаммолар доим ёқимли бош оғриқ бўлиб келган"

Aslanov Jasurbek
26 мар 2021, 17:31
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Гана билан учрашувдан олдин Спорт ТВга қисқача фикрларини билдириб ўтди.

"Кўриниб турибдики, стадионда ажойиб муҳит юзага келмоқда. Гана каби терма жамоалар ҳар доим ҳам келавермайди. Бугун чиройли ўйин кўрсатишни мақсад қилганмиз. Футболчиларимиз ҳам мухлислар олдида ўзларини кўрсатишни исташлари табиий. Ҳозирги таркибимизни қисман оптимал, десак бўлади. Муҳими йиғилдик. Яна таклиф қилинадиган футболчилар бор эди. Айтганимдек, яна бир нечта футболчиларни чақира олмадик. Таркибдаги муаммолар доим ёқимли бош оғриқ бўлиб келган. Масъулиятни ҳис қилиб турибмиз. Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддасидан чиқиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз",- дейди Абрамов.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia