Вадим Абрамов: "Сўнгги паллада "Бунёдкор" Суперлигада иштирок этиши маълум бўлди"

26 фев 2019, 13:43
"Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамовнинг кеча ўтказилган Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимидан кейинги фикрлари билан қизиқдик.

Қуйида "Бунёдкор" устози сўнгги паллага қадар ҳаяжон билан якуний қарорни кутишганини таъкидлади ва қуйидаги фикрларни билдирди:

"Яна янги формат? Очиғи, билмадим. Бизга футбол ўйнаш қолмоқда. Яна 14 жамоа билан ўйнайверамиз. Биз нима ҳам қилардик? Бизга футбол ўйнаш қолмоқда. Формат ва жамоалар сони ўзгарганини ўз мутахассислари муҳокама қилишсин. Биз эса жамоамизни мавсумга тайёрлаганимиз маъқул.

Биринчи турни уйда ёки сафарда ўтказишнинг катта фарқи йўқ. Жиззах бўлса Жиззахда. "Сўғдиёна" билан яхши ўйин бўлади. Барибир барча билан ўйнаб чиқишга тўғри келади.

Энди таркиб борасида якуний тўхтамга келиш ва кучайтиришимизга умид қиламиз. Ниҳоят бугун (таҳрир: кеча) Суперлигада ўйнашимиз расман маълум бўлди. Бунга қадар ҳар хил гап-сўзлар туфайли янги футболчилар билан келишиш қийин бўлаётганди. Кўплаб футболчилар "Бунёдкор" Суперлигада ўйнашига ишонқирамай туришганди. Энди имкон қадар яхшироқ футболчиларни жалб этишга уриниб кўрамиз", - деди Вадим Абрамов.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›