UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  1 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  7 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  5 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  16 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  7

Вадим Абрамов: "Сергеевга доим ишонганмиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Сергеевга доим ишонганмиз"

БАА - Ўзбекистон (1:2) учрашувидан кейин Вадим Абрамов championat.asia сайтига интервью берди.

- Ғалаба билан табриклаймиз, жамоамиз иккинчи таймда айниқса яхши ўйнади...
- Йигитлар ҳаракат қилишди, чиройли ўйин намойиш этишга уринишди. Рақиб бугун бизга шундай ўйнаш имконини берди. Биласизми бугунги ўйинда натижа муҳим эмасди. Таркибимиздаги йигитларни майдонда синаб кўриш мақсадимиз эди. Анчадан буён уларни терма жамоада кўрмагандик. Эрон ва БААга қарши ўйинларда йиғинга чақирилган деярли барча футболчилар майдонга тушишди. Ҳеч ким БААга сайёҳ бўлиб боргани йўқ. Яна хорижда ўйнаётган бир қатор футболчилар бор, улар бу йиғинга қатнаша олишмади. Умуман олганда бу йиғин учун футболчиларга раҳмат айтаман. Айниқса "Пахтакор" аъзоларига алоҳида раҳмат. Улар Қатардаги ОЧЛда деярли бир ой меҳмонхонадаги хонадан ҳеч қаерга чиқмай яшашди. БААга ҳам келдик ва яна меҳмонхонадан чиқмаяпмиз. Терма жамоага ёрдам беришгани учун раҳмат.

- Игорь Сергеев иккита гол урди. Вазиятлардан унумли фойдалана олди...
- Ҳа, унга доим ишонганмиз. У терма жамоада янги эмас, тажрибали футболчи. Бугун катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жуда масъулиятли футболчи. Бугунги иккита гол учун алоҳида раҳмат айтаман.

- Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров БАА терма жамоаси футболчиларини яхши билишади. Уларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Ғаниев ва Шукуров БАА чемпионатида ўйнашади-ку. Шу боис бугун уларга ишонч билдирдим. Улар ўзларини яхши томонлама кўрсатишди. Барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Албатта майда хатолар бор, аммо барчаси бирданига бўлмайди. Қисқа вақт ичида хатоларни бартараф этишга уринамиз. Тошкентга 16 октябрь куни қайтамиз", - дейди Вадим Абрамов championat.asia сайтига. 



Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика