UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги дахшатли таклифни юборди  0 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  0 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  12 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  14 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  3 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0

Вадим Абрамов: "Самарқандда яхши савиядаги жамоа ва мураббий ишламоқда" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Самарқандда яхши савиядаги жамоа ва мураббий ишламоқда"

«Динамо» - «Локомотив» (0:1) ўйинидан кейин дастлаб «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этиб, саволларга жавоб берди.
-Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Анча шиддатли ўйин бўлди. Ҳар икки томон ҳам ғалаба қозониш имкониятига эга бўлди. «Динамо» ҳам имкониятларидан фойдаланганда ғалабани илиб кетиши ҳеч гап эмасди. Умуман олганда эса чиройли, томошабоп ўйин бўлди. Мен аввало Самарқандда мана шундай ажойиб ўйингоҳда ажойиб ҳолатдаги майдонни шай қилиб қўйишгани учун раҳмат дейман. Бундай майдонлар кўпайишини истардим. Футболчилар мазза қилиб ўйнашди. Майдон яхши бўлса, футболчилар ҳам чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд этишади. Энг асосийси эса бугун қийин ўйинда уч очкони қўлга киритдик.

- Мутахассис сифатида «Динамо» жамоасининг ўйини ҳақида қандай фикрлар билдира оласиз?
- Самарқандда яхши савиядаги жамоа ва мураббий ишламоқда. Жамоа ўйини ҳам эътирофга арзигулик. Аммо мавсумнинг бошланиши боис жамоа натижа кўрсата олмаётган бўлиши мумкин. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика