UZ

Сўнгги янгиликлар

06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  22 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  17 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  29 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  47 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  41 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17

Вадим Абрамов: "Ўзбек футболида муаммолар жудаям кўп. Ҳаммасини айтиш учун бир соат етарли эмас" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ўзбек футболида муаммолар жудаям кўп. Ҳаммасини айтиш учун бир соат етарли эмас"

Самарқанднинг “Динамо” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов “Championat.Asia” сайтига интервью берди.

Интервью давомида мураббий жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги, Про-лигадан кутаётганлари, юқори дивизионга қайтиш, умуман, ўзбек футболининг даражаси ҳақида фикр билдирди.

- “Динамо”нинг мавсумга тайёргарлигига қандай баҳо берган бўлардингиз? Жамоа Про-лигага тайёрми?

- Умуман олганда, ҳаммаси яхши. Режадаги барча ишларни амалга оширяпмиз. Тошкентда йиғин ҳамда ўртоқлик учрашувлари ўтказяпмиз. Барча позициялар бўйича таркиб шакллантирилмоқда. Ҳозирча янги келганларнинг бирортасини ажратиб кўрсатолмайман, чунки жамоа босим остида.

- Ўтган мавсум Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун клубга нима етишмади?

- Бизда мудофаа ўйинчилари етишмайди, деб илгари ҳам айтгандим. Умуман олганда, жамоада малакали ҳимоячилар йўқ эди. Мудофаа чизиғида бизда битта номинал ҳимоячи бор эди - сербиялик Михайло Йованович. Аммо у ё бетоб бўлиб ёки сариқ карточкалар кўпайиб кетганлиги сабабли бир неча ўйинларни ўтказиб юборди. Михайло таркибда бўлган баҳсларда яхши ўйин намойиш этнагандик, лекин усиз ҳаммаси орқага кетди. Аслини олганда, бизда ҳимоячилар умуман йўқ эди.

- Яқинлашиб келаётган янги мавсум ҳақида қандай фикрдасиз? Сизнингча, қайси жамоа “Динамо”нинг юқори поғоналар учун курашдаги асосий рақиби бўлади?

- Бу ҳақда нимадир дея олмайман. Олдимизда аниқ вазифа турибди - Суперлигага қайтиш ва у ерда кўнгилдагидек ўйин кўрсата оладиган жамоани шакллантириш. Биз шу йўналишда ҳаракат қиляпмиз. Рақобатчиларга келсак, назаримда, Про-лиганинг янги мавсумида иштирок этадиган деярли барча жамоалар Суперлигага йўл олиш учун курашади.

- Албатта, Суперлигани кузатиб борасиз. Қайси клубни янги мавсум олдидан фаворит деб аташ мумкин?

- Титул учун ўтган йили чемпионликка курашган беш-олтита клуб рақобатлашади. Қандайдир кутилмаган ҳодиса содир бўлади деб ўйламайман.

- Кўпчилик Суперлиганинг савияси йилдан-йилга тушиб кетяпти деб ҳисобламоқда. Сиз ҳам шу фикрларга қўшиласизми ва бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?

- Қўшиламан. Бунинг сабаблар бисёр, мен уларни ҳозир муҳокама қилишни хоҳламайман. Ўзбек футболида муаммолар жуда кўп, уларнинг барчаси ҳақида гапириш учун бир соат ҳам камлик қилади.

- Суперлига мураббийларидан қай бирини алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?

- Суперлигада яхши мутахассислар етарлича. Илк мавсумида “Пахтакор” билан чемпион бўлган Максим Шацких, шунингдек, “Насаф”да Рўзиқул Бердиев яхши иш фаолияти олиб боради. Мен Тимур Кападзенинг исмини ҳам тилга олмоқчиман. Ҳар кимнинг футболга ўз қараши бор, бу чемпионатимизнинг янада кучлироқ ва қизиқарлироқ ўтишини таъминлайди.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика