UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Расман. "Бухоро"ни вақтинчалик мураббийи маълум қилинди  0 07:35Суперлига. Бугун 18-тур якунланади  0 07:10Суперлига. "Навбаҳор" дербида ғалаба қозонди, "Шўртан" “Қўқон-1912”га ютқазди, ОКМК - "Қизилқум" баҳсида эса нурсиз дуранг  1 01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  7 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  4 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  19 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  7 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  12 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  13 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0

Вадим Абрамов: "Мени четлатишдими? Буни энди сиздан эшитяпман" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Мени четлатишдими? Буни энди сиздан эшитяпман"

Сал аввалроқ ЎФФ расмий сайти "Нефтчи" бош мураббийи Вадим Абрамовни номаълум муддатга четлатгани ҳақида хабар берди.

Бу хабарни ўқиб биз ҳам лол қолдик ва нима сабабдан деган савол юзага келди. Шундан сўнг Абрамов билан боғланиб унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мени четлатишдими? Бу ҳазилми ё чинми? Менинг хабарим йўқ. Буни энди биринчи марта сиздан эшитиб турибман, - деди Вадим Карленович ҳайрон бўлиб. - Тўғриси, нима учун футболдан четлатилганимни билмайман. 

- Сизни ЎФФ ва ПФЛ шаънига нотўғри фикрлар билдирган деб ёзилган.

- Ҳа, шундайми? Биз - футбол кишиларимиз. Футболда ҳар кимнинг ўз фикрини айтишга ҳаққи йўқми? Кеча ПФЛда йиғилиш бўлди. Унда мен ҳам қатнашдим. Бир-иккита гапга ўз муносабатимни билдирдим. Эшитган бўлсангиз керак, кейинги йил олий ва биринчи лигада ўйнаш учун футболчилар норматив топширади. Норматив жуда мураккаб тузилган, уни ҳатто Бобби Чарльтон ҳам топширолмасди. Мен ПФЛнинг баъзи қарорлари бўйича ўз фикримни айтдим, балки биронта гапим ёқмаган бўлиши мумкин.

- Энди федерацияга бориб масалага ойдинлик киритсангиз керак?

- Албатта, бораман. Кимгадир гапларим ёқмаган бўлса, кечанинг ўзида юзимга айтишса бўларди. Энди федерацияга ўтиб тушунтириш беришларини сўрайман. Агар ҳамма мени ўзбек футболи учун кераксиз одам деб ҳисобласа, бунинг учун мени четлатишлари шарт эмас, ўзимга айтишса индамай футболдан кетаман.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +521   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика