Вадим Абрамов: "Кейинги ўйинда ҳимоячисиз ўйнаймиз шекилли"

Оқил Абдубарноев
26 окт 2022, 20:45
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган АГМК - "Динамо" (4:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида 

Қисқасини айтадиган бўлсак - жуда ёмон ўйнаяпмиз. Муаммоларимизни биламиз, ҳимояда биронта ҳимоячи йўқ эди. Афсуски, қайдномада атиги бир нафар марказий ҳимоячи бор эди. У ҳам бугун майдонга тушмади. Ўнг қанот ҳимоячимиз бугун ўйин давомида жароҳат олди. Кейинги ўйинда умуман ҳимоячиларсиз ўйнаймиз шекилли. 

- Бугун "Динамо" Суперлигада қолиш имкониятларини буткул йўқотди. Про лигада ҳам ишлайсизми? 

- Чемпионатни охиргача тугатиб олайлик, кейин барчасини муҳокама қилиб оламиз. 

- Агар раҳбарият Про лигадан жамоани Суперлигага олиб чиқишни таклиф қилса...

- Ҳозир бу ҳақда гапиришга эрта. Мавсум тўлиқ якунлансин, кейин гаплашиб оламиз. Маълум келишувлар бор, бу ҳақда ўйлаб кўрамиз, ҳаммасини вақт кўрсатади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia