UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  0 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  5 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  7 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  7 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  11 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  4

Вадим Абрамов: "Ҳамробеков юқори классдаги футболчи, лекин..." Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ҳамробеков юқори классдаги футболчи, лекин..."

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман билан баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда. Кечаги машғулотлардан сўнг бош мураббий Вадим Абрамовдан бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Олимпия терма жамоаси билан ўйиндан кейин тўрт футболчига жавоб бердингиз...
- Бир неча кун давомида ўйинчиларни синаб кўрдик ва 4 нафар футболчини қўйиб юбордик. Улар ёмон бўлгани учун эмас, ўйин учун қайдномадан 23 футболчи ўрин олади, шу боис қолганларни ушлаб ўтириш нотўғри деб ҳисобладик.

- Олимпия терма жамоасидан Санжар Қодирқуловни миллий термага жалб қилдингиз. "Бунёдкор"да турли жойларда ўйнаганига гувоҳ бўлганмиз. Терма жамоада айнан қайси позиция учун чақирдингиз?

- Тўғри Қодирқулов универсал футболчи, уни терма жамоада ярим ҳимояда ўйнатмоқчимиз.



- Яман билан ўйиндан олдин сизни энг кўп нима безовта қилмоқда?

- Энг асосийси футболчилар улардан нима талаб қилаётганимизни тушуниб етишларини хоҳлардим. Кеча олимпия терма жамоаси билан ўйнадик, кўплаб вазиятлар яратдик, аммо нотўғри ўйнаган вазиятларимиз ҳам кўп бўлди. Шуларни тўғрилаш лозим. Назарий машғулотлар вақтида футболчиларга буларни тушунтирамиз.

- ОТЖ билан баҳсда Лутфулла Тўраев майдонга тушганидан сўнг МТЖ уч ҳимоячи тактикасига ўтди. Бу Яман билан ўйинга тайёргарликми ёки келажак учун қилинган режами?

- Тўғри ўйин вақтида футболчилар буни тезда тушуниб етишди ҳамда тактик схемамиз ўзгарди. Барчаси таркибимиздаги ижрочиларга боғлиқ. Ҳали буни ўрганамиз ва ўйлаймиз. Кўп нарса Яман билан баҳс қандай давом этишига боғлиқ. Сизда ўйин давомида доим иккинчи режа бўлгани яхши. Биз фақат Яман билан ўйинга тайёргарлик кўрмаяпмиз-ку тўғрими, келажак ҳақида ҳам ўйлаяпмиз.

- Одил Ҳамробеков бугунги кундаги энг кучли таянч ярим ҳимоячиси бўлиб турибди, ўз клубида ҳам стабил ўйин кўрсатаётганди, лекин уни йиғиндан чиқардингиз. Бунинг аниқ сабаби борми?

- Одил Ҳамробеков "Пахтакор"да бироз бошқачароқ ўйнайди, терма жамоада эса бошқачароқ ўйнамоқчимиз. Шу сабабли бу ўринга ҳозир бошқа футболчини кўраяпман. Одилни захирада олиб ўтирсам унга фойда бўлади деб ўйламайман. Шу боис "Пахтакор"га қўйиб юбордик. Ҳамробеков юқори классдаги футболчи, келажакда уни терма жамоага чақирамиз. Вақт кўпроқ бўлади, бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказсак балки биз истаган ўйин услубига мослашиб кетар.



- Ҳозир таркибда 25 футболчи бор. Яна икки футболчи йиғинни тарк этадими ёки барча бирга шуғулланадию фақатгина ўйин қайдномасига киритилмайди холосми?

- Биласиз Сингапурга 23 нафар футболчи олиб кетишимиз керак. Яман билан ўйинда худо сақласин кимдир жароҳат олса унинг ўрнига футболчи қидириб юрмаслик учун йиғин охиригача 25 нафар футболчи билан машғулот ўтказиб турамиз.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +104   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика