UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Алберт Селадес: "Лилль — ҳужумкор ва ажойиб жамоа"  0 19:50"Аякс" бош мураббийи "Челси" билан ўйиндан олдин нималар деди?  3 19:25Френк Лэмпард "Аякс"га қарши ўйиндан олдин: "Ўзимизга ишонамиз, аммо қийин ўйин бўлади"  4 18:42Аббос Ғуломов: “Ҳар доим ҳам сиз ўйлаган режа амалга ошавермайди”  3 18:20Чемпионлар Лигасида энг кўп гол урган футболчи ким?  41 18:03Омар Момани карикатураси: Килиан Мбаппе Чемпионлар лигасида 15та гол урган энг ёш футболчи  3 17:41Лаутаро Мартинес "Барселона"га 200 миллион еврога тушади  8 17:20ЕЧЛ. "Барселона", "Ливерпуль", "Интер" ва бошқа жамоаларнинг бугунги ўйинлар учун тахминий таркиблари  10 16:51Футзал. Ўзбекистон МТЖнинг Афғонистонга қарши таркиби маълум  17 16:45Геннадий Орлов: "Шомуродов - ўзбек, аммо унинг футболдаги билими россиялик форвардларникидан юқорироқ"  27 16:15"Реал" Куртуанинг ўйинидан норози, унинг ўрнига номзод ҳам тайёр  14 15:51"Ливерпуль" Санчо учун курашга қўшилди  2 15:28"Арсенал" Себальосни сотиб олиш бўйича "Реал"га таклиф юборди. "Реал" эса...  8 15:02Расман: "Эл Класико"нинг янги санаси маълум бўлди  77 14:50Иско фақатгина АПЛ клубига ўтмоқчи  9

Вадим Абрамов: "Ҳамробеков юқори классдаги футболчи, лекин..." Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ҳамробеков юқори классдаги футболчи, лекин..."

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман билан баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда. Кечаги машғулотлардан сўнг бош мураббий Вадим Абрамовдан бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Олимпия терма жамоаси билан ўйиндан кейин тўрт футболчига жавоб бердингиз...
- Бир неча кун давомида ўйинчиларни синаб кўрдик ва 4 нафар футболчини қўйиб юбордик. Улар ёмон бўлгани учун эмас, ўйин учун қайдномадан 23 футболчи ўрин олади, шу боис қолганларни ушлаб ўтириш нотўғри деб ҳисобладик.

- Олимпия терма жамоасидан Санжар Қодирқуловни миллий термага жалб қилдингиз. "Бунёдкор"да турли жойларда ўйнаганига гувоҳ бўлганмиз. Терма жамоада айнан қайси позиция учун чақирдингиз?

- Тўғри Қодирқулов универсал футболчи, уни терма жамоада ярим ҳимояда ўйнатмоқчимиз.



- Яман билан ўйиндан олдин сизни энг кўп нима безовта қилмоқда?

- Энг асосийси футболчилар улардан нима талаб қилаётганимизни тушуниб етишларини хоҳлардим. Кеча олимпия терма жамоаси билан ўйнадик, кўплаб вазиятлар яратдик, аммо нотўғри ўйнаган вазиятларимиз ҳам кўп бўлди. Шуларни тўғрилаш лозим. Назарий машғулотлар вақтида футболчиларга буларни тушунтирамиз.

- ОТЖ билан баҳсда Лутфулла Тўраев майдонга тушганидан сўнг МТЖ уч ҳимоячи тактикасига ўтди. Бу Яман билан ўйинга тайёргарликми ёки келажак учун қилинган режами?

- Тўғри ўйин вақтида футболчилар буни тезда тушуниб етишди ҳамда тактик схемамиз ўзгарди. Барчаси таркибимиздаги ижрочиларга боғлиқ. Ҳали буни ўрганамиз ва ўйлаймиз. Кўп нарса Яман билан баҳс қандай давом этишига боғлиқ. Сизда ўйин давомида доим иккинчи режа бўлгани яхши. Биз фақат Яман билан ўйинга тайёргарлик кўрмаяпмиз-ку тўғрими, келажак ҳақида ҳам ўйлаяпмиз.

- Одил Ҳамробеков бугунги кундаги энг кучли таянч ярим ҳимоячиси бўлиб турибди, ўз клубида ҳам стабил ўйин кўрсатаётганди, лекин уни йиғиндан чиқардингиз. Бунинг аниқ сабаби борми?

- Одил Ҳамробеков "Пахтакор"да бироз бошқачароқ ўйнайди, терма жамоада эса бошқачароқ ўйнамоқчимиз. Шу сабабли бу ўринга ҳозир бошқа футболчини кўраяпман. Одилни захирада олиб ўтирсам унга фойда бўлади деб ўйламайман. Шу боис "Пахтакор"га қўйиб юбордик. Ҳамробеков юқори классдаги футболчи, келажакда уни терма жамоага чақирамиз. Вақт кўпроқ бўлади, бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказсак балки биз истаган ўйин услубига мослашиб кетар.



- Ҳозир таркибда 25 футболчи бор. Яна икки футболчи йиғинни тарк этадими ёки барча бирга шуғулланадию фақатгина ўйин қайдномасига киритилмайди холосми?

- Биласиз Сингапурга 23 нафар футболчи олиб кетишимиз керак. Яман билан ўйинда худо сақласин кимдир жароҳат олса унинг ўрнига футболчи қидириб юрмаслик учун йиғин охиригача 25 нафар футболчи билан машғулот ўтказиб турамиз.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +104   

Фикрлар

+15   
08 окт 11:40:00
G'aniy Abdulloh
Нима ҳам дердик,МТЖ да энди Абрамов ишонч билдирган футболчилар ўйнайди.Ман Абрамовни танқид қилишдан ҳам мақташдан ҳам йироқман, асосийси МТЖ га мураббий танлашда адашмаган бўлсак бўлди.
+15   
08 окт 11:34:18
Alibek_Ozod_Toga
Nima boʻlsaham omad. Oʻzbekiston olgʻa.
+12   
08 окт 11:33:41
polygon
Balli Odil Xamrobekov yuqori klasdagi futbolchi bu gapga qowilaman Odil xali kelajaging oldinda biza sanga iwonamiz!
+8   
08 окт 12:26:51
Пахтакор 1972
Isroiljon Qosimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу ерда шахсий фикрим, Абрамов хато қилди. Одатда, таянч ярим химоячисидан ижодкорлик талаб қилинмайди, ундан рақиб ҳужумини бузиш талаб қилинади холос. Нима бўлсаяям, энди буёғига Абрамовга ишонишга мажбурмиз.
Албатта фикрингиз тугри, хар кандай вазиятда хам О.Хамрабеков таркибда булиши шарт эди.Одилжон бугунги кунда марказда уйинни бузиш ва хужумни бошлаш буйича юртимизда тенгсиз.Одил марказда А.Ганиев билан ажойиб жуфтликда уйнар эди.Мен Абрамовга умуман ишонмай куйдим.Марказдан Одилни урнига Л.Тураевни хайдаш керак.
+7   
08 окт 12:04:14
Isroiljon Qosimov
ИФТИХОР ТЎХТАБОЕВ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ХАМРОБЕКОВ ФАҚАТ БУЮРИЛГАН МИССИЯНИ УДДАЛАЙДИ. АБРАМОВГА ИЖОДКОР ЎЗИДАН ҚЎШИБ ЎЙНАЙДИГАН ФУТБОЛЧИЛАР ЁҚАДИ. ИМХО
Бу ерда шахсий фикрим, Абрамов хато қилди. Одатда, таянч ярим химоячисидан ижодкорлик талаб қилинмайди, ундан рақиб ҳужумини бузиш талаб қилинади холос. Нима бўлсаяям, энди буёғига Абрамовга ишонишга мажбурмиз.
+6   
08 окт 11:39:55
Набижон Темиров
Барака топгур биродарлар яшхи ниятда бўлайлик,хали хаммаси олдинда....,
+5   
08 окт 12:12:19
футбол клуб
Бунёдкор икки бўсаям сабрда бўлар эканмизда энди
+5   
08 окт 12:08:51
Aliz
Odil Uzbekistondagi eng kuchli tayanch yarim himoyachi. Abramovni hurmat qilaman. Lekin Odil borasida adashdi.
+5   
08 окт 11:41:08
ALIK 88
Man odil xamrobekovni man sitydegi rodriga o'xshataman yaxshi oyinchi o'yinni boshqaradi man yarim ximoyada ikkita odilni aziz ganiyevni korishni xoxlagandim axmedov erkin oyinchi aziz bn xamrobekov o'rtada oynasa koproq foydasi tegardi lekin otabek borda abramovni tushunsa boladi mayli bizaga kim oynashini farqi yuq faqat chiroyli oynab yutsin boldi boshqa gap yuq
+4   
08 окт 12:15:06
Abdullo Real Arsenal Fc
Сингапурга хам 25 нафар футболчини олиб кетмокчиман, чунки 2 тасини дадасига катта "ваъда" бериб куйганман
+4   
08 окт 11:46:16
Ozod_Alibek_Togʻo
Biz muhlislar sabir qilib kelmoqdamiz buyogʻigayam sabir qilamiz, buyogʻigayam Oʻzbekiston olgʻa yashasin Oʻzbegim
+4   
08 окт 11:38:45
Dilshodbek7575
Nima bogan taqdirdayam yurt vatan uchun vijdonan oynaw bersa boldi torisi terma jomoamiz oynasa nina uchida otirgande bolaman iltimos wu xalk uchun oynela va galaba qozonila kim oynawidan qatiy nazar ollox kuch quvvat bersin wu ozbekiston uchun jonipadi berip oynasela boldi olgaaaa uzbegim
+3   
08 окт 14:43:44
Isroiljon Qosimov
ДНКда МЮ бор фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шукуров vs Ахмедов жуфтлиги бор ерда Хамробековга жой йок. Лутфини тикиштираверманглар барибир ойнамайди. Суюнов,Алижонов,Ашурматов,Кримец,Мухидинов,Шукуров,Ахмедов,Ганиев,Машарипов,Хамдамов,Шомуродов.
Манимча Одил Ахмедовнинг ўрнига айнан Хамробековнинг ўйнайдиган пайти келди. Ахмедов охирги ўйинларда умуман шунчаки ўйнади холос.
+3   
08 окт 13:45:58
Азизбек Рустамович1
Odilni o‘rniga Otabek Shukurovni mo‘ljallagan shekilli.Shukurovda o‘yin amaliyoti kam.lekin Yaman va Singapur kabi o‘yinlarda unga imkon berib o‘ziga bo‘lgan ishonchini,maxoratini tiklab olishiga yordam betmoqchi.keyin Otabekda yetarlicha tajriba bor.xullas Abramovga ishonaman.
+3   
08 окт 12:56:50
Vodiylik yigit
Нима хам дердик у́зимиз шу таниш билишчилик бу́лишини билиб турсак хам Абрамов дебил ёпишиб олдик, мана окибати, у́збекчилик буёги чидеймиз.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг