UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  7 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  6 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  37 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  33 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  10

Вадим Абрамов: "Ҳамробеков юқори классдаги футболчи, лекин..." Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ҳамробеков юқори классдаги футболчи, лекин..."

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман билан баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда. Кечаги машғулотлардан сўнг бош мураббий Вадим Абрамовдан бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Олимпия терма жамоаси билан ўйиндан кейин тўрт футболчига жавоб бердингиз...
- Бир неча кун давомида ўйинчиларни синаб кўрдик ва 4 нафар футболчини қўйиб юбордик. Улар ёмон бўлгани учун эмас, ўйин учун қайдномадан 23 футболчи ўрин олади, шу боис қолганларни ушлаб ўтириш нотўғри деб ҳисобладик.

- Олимпия терма жамоасидан Санжар Қодирқуловни миллий термага жалб қилдингиз. "Бунёдкор"да турли жойларда ўйнаганига гувоҳ бўлганмиз. Терма жамоада айнан қайси позиция учун чақирдингиз?

- Тўғри Қодирқулов универсал футболчи, уни терма жамоада ярим ҳимояда ўйнатмоқчимиз.



- Яман билан ўйиндан олдин сизни энг кўп нима безовта қилмоқда?

- Энг асосийси футболчилар улардан нима талаб қилаётганимизни тушуниб етишларини хоҳлардим. Кеча олимпия терма жамоаси билан ўйнадик, кўплаб вазиятлар яратдик, аммо нотўғри ўйнаган вазиятларимиз ҳам кўп бўлди. Шуларни тўғрилаш лозим. Назарий машғулотлар вақтида футболчиларга буларни тушунтирамиз.

- ОТЖ билан баҳсда Лутфулла Тўраев майдонга тушганидан сўнг МТЖ уч ҳимоячи тактикасига ўтди. Бу Яман билан ўйинга тайёргарликми ёки келажак учун қилинган режами?

- Тўғри ўйин вақтида футболчилар буни тезда тушуниб етишди ҳамда тактик схемамиз ўзгарди. Барчаси таркибимиздаги ижрочиларга боғлиқ. Ҳали буни ўрганамиз ва ўйлаймиз. Кўп нарса Яман билан баҳс қандай давом этишига боғлиқ. Сизда ўйин давомида доим иккинчи режа бўлгани яхши. Биз фақат Яман билан ўйинга тайёргарлик кўрмаяпмиз-ку тўғрими, келажак ҳақида ҳам ўйлаяпмиз.

- Одил Ҳамробеков бугунги кундаги энг кучли таянч ярим ҳимоячиси бўлиб турибди, ўз клубида ҳам стабил ўйин кўрсатаётганди, лекин уни йиғиндан чиқардингиз. Бунинг аниқ сабаби борми?

- Одил Ҳамробеков "Пахтакор"да бироз бошқачароқ ўйнайди, терма жамоада эса бошқачароқ ўйнамоқчимиз. Шу сабабли бу ўринга ҳозир бошқа футболчини кўраяпман. Одилни захирада олиб ўтирсам унга фойда бўлади деб ўйламайман. Шу боис "Пахтакор"га қўйиб юбордик. Ҳамробеков юқори классдаги футболчи, келажакда уни терма жамоага чақирамиз. Вақт кўпроқ бўлади, бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказсак балки биз истаган ўйин услубига мослашиб кетар.



- Ҳозир таркибда 25 футболчи бор. Яна икки футболчи йиғинни тарк этадими ёки барча бирга шуғулланадию фақатгина ўйин қайдномасига киритилмайди холосми?

- Биласиз Сингапурга 23 нафар футболчи олиб кетишимиз керак. Яман билан ўйинда худо сақласин кимдир жароҳат олса унинг ўрнига футболчи қидириб юрмаслик учун йиғин охиригача 25 нафар футболчи билан машғулот ўтказиб турамиз.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +104   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика