UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38Расман: "Пахтакор" колумбиялик футболчини сафига қўшиб олди  6 17:10Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум  5 16:59"Реал" футболчиси машғулот вақтида жароҳат олди  2 16:35Франциялик мутахассис Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  0 16:13"3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди" — Рўзиқул Бердиев  0 15:46"Нефтчи" Сербия жамоаси билан дуранг ўйнади, Табатадзедан гол  6 15:19"Барселона" Рафинья масаласини мавсум охирида кўриб чиқади  1 14:53"Манчестер Сити" Камбьязо учун 65 млн евро таклиф қилмоқчи  3 14:29"Манчестер Сити" – "Челси" ўйини учун тахминий таркиблар. Абдуқодир Ҳусанов дебют қиладими?  33 14:05"МЮ ва "Ливерпуль" ҳар доим АПЛнинг энг йирик клублари бўлиб қолади"  4 13:39"Манчестер Сити" 135 млн фунт сарфлаганидан кейин ҳам яна бир футболчи сотиб олмоқчи  11 13:15Элдор Шомуродов жамоасига "Аякс"дан ҳимоячи келди  4 12:51МЮ "Арсенал" ҳимоячиси билан шартнома тузмоқчи  0 12:28ФИФА собиқ рефериси Қирғиз Республикаси футзал ассоциациясининг президентига айланди  0 12:08"Ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия клуби таклифини рад этардик". Ҳусановнинг агенти билан катта суҳбат  19

Вадим Абрамов: “Ҳамма ҳам пенальти тепишни истамайди” Янгиликлар

Вадим Абрамов: “Ҳамма ҳам пенальти тепишни истамайди”

“Нефтчи” – “Шўртан” (1:1) учрашувидан кейин фарғоналиклар устози Вадим АБРАМОВ учрашув ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

– Негадир йигитлар уй ўйинларида ўзларини ижобий кўрсата олишмаяпти. Афсуски, бугун кутган натижамизга эриша олмадик. Фикримча, футболчилар махаллий мухлислар олдида масъулятни ўта чуқур ҳис этиб, эркин ҳаракат қила олмаяптилар. Хавфли вазиятлар кам содир этдик. Натижа ҳам шунга яраша бўлди.

– Музаффар Музаффаров пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ўша вазиятда унга нима етишмади деб ўйлайсиз? Умуман вазиятга қандай баҳо берасиз ?

Ўйин вақтида пенальтини ҳамма футболчи ҳам тепишга журъат эта олмайди. Музаффар ёш бўлишига қарамай кўп ҳолларда пенальти тепишдек масъулятли вазифани ўз бўйнига олади. Бироқ бугун унинг омади келмади. Бундай ҳол ҳаммада ҳам бўлади. Бу футбол.

– Вадим Карленович, нега биринчи бўлимдан сўнг Мансур Саидовни заҳирага олдингиз?

– Биринчи бўлимда майдон марказида бўшлиқ юзага келди. Яъни Саидовнинг ўйини қовушмади ва баҳсни кучайтира олмади. Шу сабабли уни заҳирага олдим. Балки унинг ёши ҳам  ўз сўзини айтаётгандир.

– Пенальтини ярим ҳимоячи тепди. Бу вазифа кўпроқ ҳужумчига тегишли эмасми ? Айниқса Мўйдин Мамазулумов катта шижоат билан турганди.

– Яна такрорлаб айтаман, пенальти вақтида ҳамма ҳам вазифани бўйнига олмайди. Балки муаммо ҳам шундадир.

– Ҳимоя чизиғида муаммолар кўзга ташланяпти. Негадир ҳимоячилар бир-бирини яхши тушунмагандек тасаввур уйғотди?

– Бу фикрга тўлиқ қўшилмайман. Жамоа таркиби янги. Шу сабабли ўйин борасида камчиликлар мавжуд. Ўйиндан-ўйинга жамоа кучайиб боради.

– “Шўртан” ҳақида нима дейсиз?

– Хар бир жамоа рақибга қараб тактика тузади. Бугун биз ғузорликларни қарши ҳужумга ўтишига имкон бермаслигимиз керак эди. Лекин бундай бўлмади. Тўп узатишдаги кўплаб хатолар ўйин тизгинига салбий таъсир ўтказди.

“Нефтчи” матбуот хизмати.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика