UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  0 21:15Қуръагача...  15 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  4 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  11 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0

Вадим Абрамов: "Футзалчилар билан шоу бўлмайди, олдинги мағлубият учун реванш олмоқчимиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Футзалчилар билан шоу бўлмайди, олдинги мағлубият учун реванш олмоқчимиз"

24 февраль, чоршанба куни футбол ва футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро ўйин ўтказишади.

Ушбу учрашув ўзбек футболи ва спорти ривожига катта ҳисса қўшган инсон Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб ўтказилади. Ана шу ўйин олдидан катта футболчиларимиз бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан ўртоқлашдик.

"Биз бу учрашувда шоу уюштирмаслигимиз аниқ. Яъни, олдиндан келишилган ҳисоб учун ўйналмайди. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Жанг бўлади. Ёдингизда бўлса, Мираброр Зуфарович ҳаёт пайтларида ҳам футзал терма жамоамизга қарши ўйнаганмиз. Ўшанда 5:8 ҳисобида имкониятни бой берганмиз, шу сабаб бу сафар реванш олишни хоҳлаймиз. Бу беллашувда ҳеч қандай келишиб олинган ҳисобга ўйнаш ёки шоу учун тўп тепиш бўлмайди. Спортчилар ҳам нимага қодирлигини кўрсатишни хоҳлайди.

Тўп кичикроқлиги ва қоидалар бошқачароқ эканлиги биз учун одатий эмас. Лекин, қолган жиҳатларда жуда катта фарқ йўқ. Футболни улардан яхшироқ ўйнай олишимизни исботлаш учун ҳаракат қиламиз.

Учрашувда жамоаси Тошкентда бўлган терма жамоага номзод футболчилар иштирок этишади. Биз 15 нафар ўйинчини фақат ўша куни кечга қўйиб юборишларини клубларидан сўрадик. Менимча, бу борада муаммо бўлмайди", - деди Абрамов.


Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни бўлиб ўтадиган учрашувга кириш бепул. Баҳс пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади ва 18:00да старт олади.




РЕКЛАМА



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика