UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  2 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  0 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  1 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   11 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  4 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  3 14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  2 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  2 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  3 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  2

Вадим Абрамов: "Эртага 2:6 тасодифлигини исботлашимиз керак" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Эртага 2:6 тасодифлигини исботлашимиз керак"

Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Садд" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ва қатнашди.
"Яхши рақиб, яхши об-ҳаво. Ғалаба учун курашамиз. Биз ҳам футбол ўйнай олишимизни исботлаш учун сўнгги имконият. 6:2 ҳисобида ютадиган жамоа кучли бўлади. Аммо бу футбол бундай натижалар учраб туради, эртага йигитларимиз бор кучлари билан ўйнашади", - дейди Вадим Абрамов.

"Эртанги ўйинда мухлислар олдида ғалаба қозониб олдинги ўйинни унутишлари учун ҳаракат қиламиз", - дейди Санжар Шоаҳмедов.


- Жамоа ҳозир қандай ҳолатда. Терма жамоа аъзолари қандай ҳолатдалар?
- Олий лигада ғалаба қозондик. Аммо рақиб бошқа бошқа. Терма жамоа аъзолари ҳақида бирон гап айтиш қийин. Эртанги ўйинда уларни майдонда кўрамиз.

- "Локомотив" ОЧЛда дебют мавсумини ўтказмоқда. Балки тажриба етишмаётгандир?

- Бу ҳам роль ўйнайди. Эртага ғалаба керак. Битта ғалаба бўлса барчаси яхши бўлиб кетиши керак. Эртага 4:0 ҳисобида ютишимиз шарт эмас, мақсадимиз 3 очко йиғиш.

- "Ал Садд" ўз майдонида кучли ўйнайди лекин сафарда ундай деб бўлмайди. Жамоа сўнгги марта 2011 йил мусобақада сафарда ютган экан. Охирги 8та ўйинда ғалаба қозона олмаяпти. Статистика "Локомотив"га ёрдам бериши мумкинми?
- Статистика ўз йўлига. Шунчаки майдонга тушиб ғалаба қозониш керак. 2:6дан сўнг мен ҳам футболчилар ҳам ўзларига кела олмаяпти. Эртага зафар қучиб аламни олишимиз керак. Ўтган баҳс тасодиф эканлигини исботлашимиз керак.

- "Ал Садд" охирги 3та ўйинда 16та гол урди. Уларнинг кўп гол уришларининг сири нимада деб ўйлайсиз?
- Улар шунчаки футбол ўйнашмоқда. Лекин омад ҳам уларга кулиб боқмоқда. Масалан, майдон марказидан гол урган футболчига 100 марта имконият беринг бундай голни қайтиб ура олмайди.

- "Локомотив"га қанчалик мослашиб кетдингиз?
- Жамоага қўшилиб кета олдим. Биринчи марта Осиё чемпионлар лигасида ўйнаяпман. Бу ҳам катта тажриба ҳисобланади.

- Эртага Салим Мустафоев майдонга туша олмайди. Яничичда ҳам жароҳат бор деб эшитдик...
- Ҳа Мустафоев эртага ўйнай олмайди. Яничич кеча машғулотларда иштирок этди. Бугун унинг ҳолатини текшириб кўрамиз. Бундан ташқари Олег Зотеев мушакларини чўзиб олди, катта Жасур Ҳасанов шамоллаб қолди. Аммо йўқотишларга доим тайёрмиз.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика