UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  2 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  1 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  1 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  14 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  2 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2

Вадим Абрамов: "Динамо" лигадаги энг кам бюджетга эга жамоа эди. 300 минг доллар товон пули тўланса Кожони қўйиб юборамиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Динамо" лигадаги энг кам бюджетга эга жамоа эди. 300 минг доллар товон пули тўланса Кожони қўйиб юборамиз"

Теглар :  Вадим Абрамов
Суперлиганинг 26-тури доирасида ўтказилган "Динамо" - "Сўғдиёна" (1:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Биз анча вақтдан буён ғалаба қозона олмаётгандик. Йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Намойиш этган ўйинимиз чиройли бўлмаган бўлиши мумкин, аммо бизга ғалаба керакроқ эди. Бизда ҳам рақибда ҳам етарлича вазиятлар бўлди. Кейинги йилда мухлисларимизни кўпроқ хурсанд қилишга интиламиз", - деди Вадим Абрамов.

- Бугун Майкон яхши ўйнай олмагандек кўринди. Шу ҳақда фикр билдириб ўтсангиз?

- Майкон сўнгги икки ўйинни ўтказиб юборди-ку. Унда жароҳат бор эди. У деярли машғулот олиб бормади. Бизда жароҳатлар бор эди ва шу сабабли бугунги қайдномадан бор-йўғи 16 футболчи жой олганди. Ўринбосарлар жамоасидан бир нечта футболчиларни жалб этдик. Майкон фақатгина ўйиндан олдинги машғулотда иштирок этди. У бугунги ўйинга тайёр эмаслигини билинди.

- Жоэль Кожо"Динамо"да қоладими?

- Бизда "Истиқлол" билан оғзаки келишув бор эди. Мен Кожони қўйиб юборамиз деб ваъда берганман. Ҳозирги кунда ҳужумчимиз Эрон жамоаси билан музокара олиб бормоқда. Музокаралар якунланганидан сўнг якуний қарор қабул қилинади. Кожо янги чақирув истамоқда, футболчини мажбуран ушлаб қолишдан маъно йўқ. Биз ундан миннатдормиз ва келажакдаги фаолиятига омад тилаймиз. Агар у яна "Динамо"га қайтишни истаб қолса, биз тайёрмиз. Кожонинг ҳали бир йиллик шартномаси бор. 300 минг доллар миқдоридаги товон пули тўланса биз уни қўйиб юборамиз.

- Бугун ёрқин "Сўғдиёна"ни мағлуб эта олдик. Кумуш медалларни қўлга киритган ОКМКни ҳам мағлуб этгандик. Шунингдек, "Насаф" билан уч маротаба дуранг қайд этдик. "Динамо" жамоаси гранд жамоаларга яхши қаршилик кўрсата олишининг сири нимада?

- Лидер жамоаларга қарши тайёргарлик кўриш осонроқ, айниқса руҳий томонлама. Биз мухлисларни ранжитмайдиган жамоа тузишимиз керак. Энг камида ўз уйида мағлуб бўлмайдиган жамоага айланишимиз керак ва бу бизнинг мақсадимиз. Рақиб жамоалар Самарқанддан бир очко билан олиб кетаётгани учун хурсанд бўлишлари керак. Кутилмаганда Самарқанд вилояти ҳокими ўзгарди. Энди йўналишимизни аниқлаб олишимиз керак. Яхши жамоа декабрдан бошлаб кейинги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлайди. Вақтни йўқотмаслигимиз керак.

- Кейинги мавсум бўйича режалар қандай?

- Ҳозир барча саволларга аниқлик киритиб олишимиз керак. Бюджетимиз қанча эканлигини билиб олишимиз муҳим. Ҳеч кимга сир эмаски, "Динамо" жорий мавсумда Суперлига клублари ичида энг кам бюджетга эга жамоа эди. Барчаси раҳбарият қарорларига боғлиқ.

- Жамоангиз мавсумни қандай ўтказди? Ушбу мавсумга умумий баҳо бериб ўтсангиз...

- Аниқ бир нарса дейиш қийин. Биз етакчи жамоаларга мағлуб бўлмадик, масалан. Захира ўриндиғимиз етишмади дея оламан, асосий таркиб футболчилари жароҳатлар сабабли майдонга туша олмаган вақтларда кўп очколар йўқотдик. Медаллар учун курашмайдиган жамоа тезроқ таслим бўлади. Биз ўтган ойда футбол ўйнамай қўйдик, сабаби совринлар ўринларга даъвогарлик қила олмасдик ва қўйи лигага тушиб кетиш хавфи ҳам йўқ эди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика