Вадим Абрамов: "Бугун жуда ёмон ўйнадик"
07 мар 2020 20:36
Янгиликлар
Вадим Абрамов: "Бугун жуда ёмон ўйнадик"
Қуйидаги видеода савол жавобларни тўлиқ эшитиш мумкин.
“Ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам ҳаво жуда совуқ бўлди. Барчангиз кузатдингиз, кўрдингиз. Бу даражада ҳали ёмон ўйин ўтказмагандик. Кўплаб хатоларга йўқ қўйдик. Ўйин борасида бирор бир нарса дея олмайман.
Биринчи бўлимни иккинчисига қараганда яхшироқ ўтказдик. Ҳисоб 1-0 бўлиб турган пайт, боз устига рақиб жиддий босим уюштирган вақтда футболчилар хато қилмасликни, иккинчи бор хато қилса ўйинни бой бериб қўйиш ҳақида ўйлашди. Яна бир бор айтаман бугун ёмон ўйнадик, кўп браклар кузатилди.
Жамоадаги легионерлардан нима кутяпман? Биринчиси жароҳатини тикламоқда. Иккинчиси марказий ҳимоячи. Ҳозир ўтган йили бирга ўйнаган футболчиларга имкон беряпмиз, улар бир-бирини яхши тушунади. Ўйлайманки, уларнинг бизга ёрдам тегади.
Ҳа. Лутфуллага таклиф билан чиқишди. Уни қўйиб юбормадик. Чунки, биз билан шартномаси бор. Боз устига терма жамоага керакли футболчи. Шунингдек, ҳозирда кўплаб чемпионатлар коронавирус сабабли қолдирилмоқда. Индонезияда чемпионат қолдирилдими, йўқми билмадим.
Биз ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнамадик. Буни юқорида ҳам айтдим. Шунчаки, кераксиз жойда хатолар кўп қилдик.
Миржаҳонни ўйиндан олиниши ҳақида гапирадиган бўлсам, унинг ўйини биз кутгандек чиқмади. Шунинг учун Фаррух Икромовни туширдим. Айрим вазиятларда тўғри қарор қабул қилмади. Икромовнинг ўйини ҳам ёрқин тус олгани йўқ. Мираҳмадов биринчи бор қанотда тўп тепаётгани йўқ. Хўш, унинг ўрнига майдонга тушган футболчи яхши ўйнадими?
Жасур Жалолиддинов вақти келса Италияга кетади. Улар аниқ таклиф юборгани йўқ. Унинг ҳам клуб билан шартномаси бор. Таклиф аниқ бўлса кўриб чиқамиз.Менимча, Италияга қадар анча масофа босиб ўтиши керак. Мен шундай ўйлайман.
Шаҳбоз Эркиновнинг жамоамизга қўшилиши менинг қарорим. Биринчидан у тажрибали футболчи, фойда келтириши мумкин. Қолганини вақт кўрсатади. Эркинов менинг қўл остимда олимпия терма жамоасида ўйнаган, яхши биламан. Футболчиларнинг жамоасини кўп алмаштириши ҳаёт қонуни. Бу жараён фақат бизда эмас, бутун дунёда рўй беради. Футболчилар кўпроғини исташади. Албатта, қўл остимиздаги тарбияланувчиларимизни сақлаб қолишни хоҳлаймиз. Роналду узоқ йил бир клубда тўп тепди. Демак, шароитлар уни қониқтирган. “Ювентус” янада яхшироғини таклиф қилган бўлса, у жамоасини ўзгартирди тамом. Бу нарса бутун дунёда бор.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Фикрлар