UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  21 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

Вадим Абрамов: "Бизда ҳали жамоавий ўйин шаклланмаган" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бизда ҳали жамоавий ўйин шаклланмаган"

Суперлига 17-тури доирасидаги «Динамо» - «Бунёдкор» (1:2) ўйинидан кейин дастлаб Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





- Нима ҳам дердим, ёмон ўйнаяпмиз, шу боис натижаларимиз ҳам яхши эмас. Биринчи бўлимни жуда ҳам ёмон ўтказдик, шунга қарамай гол киритиб, ҳисобда олдинга чиқдик. Иккинчи бўлимда эса йўқ жойдан гол ўтказаяпмиз. Агар яратилган вазиятларимиздан фойдалана олганимизда, эҳтимол ўйин бошқача кечарди. Ҳозирги вазиятда ўйин жиҳатдан ҳам ёмон кўринаяпмиз. 

- Иккинчи бўлим кўрсатдики, «Динамо» жисмонан ёмон аҳволда. Бу фикрга қўшиласизми ёки бизга шундай кўриндими?

- Шубҳасиз, фикрингизга қўшиламан. Шу сабабли ҳам биз сўнгги ўриндамиз. Статистикани алдай олмайсан. Ҳаммадан кам гол киритиб, ҳаммадан кўп гол ўтказиб юборганмиз. 

Жамоада учинчи ўйинимни ўтказяпман ва учинчи ўйиндирки дарвозамиз томон пенальти қўйилмоқда. Вазиятларда ўзимизга ишонмай, хатоларга йўл қўйиб, жарима майдони ичида ўйин қоидасини бузаяпмиз ва ўз дарвозамизга пенальти олиб келяпмиз. 

- Жамоада иш бошлашдан аввал вазиятни таҳлил қилгансиз, қандай таваккалга қўл ураётганингизни билгансиз. Буёғига ҳозирги вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчисиз?

- Буни вақт кўрсатади. Жамоани лигада олиб қолиш имконияти пайдо бўлиши учун камида 5та ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Аммо биз қўл остимдаги дастлабки уч ўйинда мағлуб бўлдик. Олдинда 9та ўйин қолди. Ҳозирча олдинда ёруғлик кўринмаяпти, кўрамиз.

- Бугун гол муаллифига айланган Шоҳрух Абдураҳмоновнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Шоҳрух – умидли футболчи, аммо унутмаслик лозимки ҳар бир футболчи ҳам жамоавий ўйиндан келиб чиқиб, ўйнайди. Фақат бир киши майдонда жанг қила олмайди. Бизда ҳали жамоавий ўйин йўқ. Афсуски, йигитлар майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаришмоқда, аммо югуриш шарт бўлмаган, шунчаки ақл билан иш кўриш лозим бўлган жойда бундай қила олишмаяпти. Шунга ачинаман. Тўпни олгач ҳам, майдонда очилиб, бир-биримизга ёрдам бермаяпмиз. Футбол бундай ўйналмайди, ахир. 

- «Динамо» қўл остингиздаги 3та ўйинда ҳам майдонда биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашга интилди, ҳаттоки «Сўғдиёна»га қарши баҳсда ҳам. Одатий тактикангизга қарши бориб, ҳимоядан ўйнаш ҳақида ўйламаяпсизми?

- Албатта, ҳимоядан ҳам ўйнаш мумкин, агар сизда ҳимоячилар етарлича бўлса. Аммо бизда кимлар ҳимояда ўйнаётганига қаранг. Мана бугун ҳам 1:0 ҳисобида олдинда бораётганда, олдинга югуринг деганимиз йўқ, аксинча ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумда ўйнаш талаб этилганди. Мана, ҳимоядан ўйнашга қарор қилдик ва 5 дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юбордик. Бу нимадан далолат? Кўрамиз, олдинда нима бўлишини вақт кўрсатади.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика