"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев
22 июн 2021 00:56
Янгиликлар
"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев
— Мураббийда Саудия Арабистони билан ўйинга тайёрланиш учун 1 йил вақт бўлди. У охирги 3 та тур марказлаштарилиганини баҳона қилмасин. Биз арабларга Тошкентда ютқазгандик, Ар-Риёдга боришимиз аниқ эди. Фақат Сингапур билан ўйинимиз ҳам ўша ёққа кўчди. Саудия билан ўйинга 1 йил тайёрланди. Дубайга борди, 6-7 минг доллар сарфлаб Галиулинни кўргани борди. Хуллас, 1 йил ўша ўйинга тайёрланди. Лекин, 1 кун қолганда хонасига кимдир кириб, ҳимояда ўйнамоқчилигини айтган экан, рози бўлибди. Бу кулгили!
Мен ўша куни фақат Одил Аҳмедовга ачиндим. У сардор сифатида терма жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшган, миллионларни таклиф қилишганида ҳам "Пахтакор"ни оғир кунларида ташлаб кетмаган. Ўша куни шунақа ҳолат юзага келди, у ҳам фаолиятини якунлади. Ичидан нималар ўтгани ўзига аён.
Мураббий 1 йил давомида нимага тайёрланди, агар футболчининг гапи билан тактика танласа? Бу кулгили!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Фикрлар