UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  6 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8

Вадим Абрамов: "7 йил ичида футбол ҳам, терма жамоа футболчилари ҳам, мен ҳам ўзгардим" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "7 йил ичида футбол ҳам, терма жамоа футболчилари ҳам, мен ҳам ўзгардим"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 октябрь санасидан бошлаб Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Ушбу йиғин доирасида миллий жамоамиз Жаҳон чемпионати-2022 саралаши 2-босқичидан ўрин олган Яман ҳамда Сингапур термаларига қарши учрашувларга ҳозирлик олиб бормоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоасини эндиликда тажрибали мутахассис Вадим Абрамов бошқармоқда. Миллий жамоамиз бошқарувига иккинчи марта келган мутахассис ўтказилаётган ушбу йиғин, олдиндаги ўйинлар ҳақида ЎФА расмий сайтига гапириб берди:

- Миллий терма жамоани бошқариш, унга устозлик қилиш жуда масъулиятли вазифа. Шу боисдан илк кунданоқ жиддий иш жараёнини бошлаб юборганмиз. Мен 7 йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлган эдим. Ўшандан буён орадан анча вақт ўтди. Бу орада футбол ҳам, терма жамоага аъзо ўйинчилар ҳам, хатто мен ҳам ўзгардим.

Саралаш босқичини афсуски, терма жамоамиз муваффақиятли бошлай олмади. Йигитлар айни дамда юзага келган вазиятни жуда яхши тушуниб туришибди. Барча масъулиятни тўла ҳис этмоқда. Шу сабабдан мана олдимизда турган яқин 2 та ўйинда вазиятни яхши томонга ўзгартириб, муҳим ғалабаларни қўлга киритишга уринамиз. Зеро мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш ҳамда Жаҳон чемпионати саралашининг кейинги босқичига йўл олиш имкониятини сақлаб қолиш учун олдиндаги учрашувларда ғалаба қозонмасак бўлмайди, - деди мутахассис.

Рейтинг: +71   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика