UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  0 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  0 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  16 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  7 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3

Вадим Абрамов: “Агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади” Янгиликлар

Вадим Абрамов: “Агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади”

ОЧЛ-2020 саралаши доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал Завра” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов ва Лутфулла Тўраев иштирок этди.

“Янги мавсумга янги орзулар билан кириб келаямиз. Эртага қизиқарли баҳс бўлади”, - дейди Вадим Абрамов. 


“Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Мақсадимиз битта – ғалаба қозониш. Абу Дабида икки ҳафталик тайёргарлик олиб борилди. Янги футболчилар билан чиқишиб кетишга ҳаракат қилдик”, - дейди Лутфулла Тўраев.  


- Рақиб бош мураббийи матбуот анжуманида эртангга баҳсда “Бунёдкор”нинг устунлиги ҳақида гапирди. Сизнингча бу тактиками ё ҳақиқатдан ҳам шундайми?

- Рақибни ўрганиб чиқдик. “Ал Завра” устози эртага “Бунёдкор” фаворит эканини айтган бўлса шунчаки тактик юриш қилган. Футболчилар буни ўқишини билади ва шу орқали ўзидан босимни соқит қилмоқчи. Биз бундай тузоқларга тушмаймиз. Фикримча, бу тактика ва алдов.


- Ўтган мавсум марказда Нурилло Тўхтасинов билан тандем бўлган эдингиз. Ҳозир жамоага Сардор Абдураимов жалб қилинди. Сардор билан тил топишиб олдингизми?

- Абу Даби йиғини доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Сардор Абдураимов билан бирга ўйнадик, фикримча ҳаммаси жойида. Бир-биримизни билан тил топишиб кетдик деб ўйлайман.


- Хуршид Ғиёсовнинг жамоани тарк этганини катта йўқотиш деб ҳисобласак бўладими?

- Хуршид Ғиёсов жамоамизни тарк этди. Бизда яна 5 нафар футболчи олимпия терма жамоасида бўлиб туришибди. Албатта ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Аммо футбол шундай ўйинки кетганларнинг ўрнини босиш керак. Замонавий футболда бундай ҳолатларга тайёр туриш керак.


- “Бунёдкор”га Селим Нурмуродов келди. У Туркманистон терма жамоасида умуман ўйин ўтказмаган. Уни қандай топдингиз? 

- Туркманистонлик ҳужумчини агентлар бизга таклиф қилишди. У бизда кўрикдан ўтди ва ҳаракатлари ёққани боис шартнома туздик. Сизга дунёда терма жамоада умуман ўйнамаган ажойиб футболчиларни санаб бера оламан. Бир нарсани айтишим мумкин, агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади. Улар билан шартнома шундай тузилган.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика