Кеча “Челси” Европа Лигаси 4-турида БАТЭни 1:0 ҳисобида таслим қилди.
Учрашувдаги ягона гол 53-дақиқада Оливье Жиру томонидан киритилди.
Франциялик ҳужумчи Лондон клуби сафидаги расмий ўйинларда май ойидан бери гол ура олмай келаётганди. Унинг голсиз ўйинлар серияси 794 дақиқа давом этди.