UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Ҳусанов қачон «Манчестер Сити» сафида тиббий кўрикдан ўтиши маълум  10 08:15«Ланс» мураббийи Ҳусановни кейинги ўйинда ўйнатишга умид қилмоқда  10 07:51«Манчестер Сити» яна бир ёш марказий ҳимоячисига расмий таклиф юборди  1 02:44Бундеслига. "Байер" "Боруссия"ни "Сигнал Идуна Парк"да мағлуб қилди  2 01:59HERE WE GO! Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтади!  53 01:00"Барселона" Рэшфордга "совчи қўймоқчи"  6 00:36Леау қандай шахсий ва жамоавий совринларни ютишни исташини айтди  0 00:15"Ювентус" футболчисини Манчестер жамоаларига таклиф қилди  2 23:52Аморим Майну ҳақида: "Энг яхшиларни сақлаб қолишимиз керак, бироқ ҳолатни унутмайлик"  0 23:40Бундеслига. "Боруссия" Д - "Байер". Асосий таркиблар маълум!  0 23:09Расман: "Шўртан" Осиё чемпионини сафига қўшиб олди  7 22:45"Валенсия" ЛаЛигага норозилик билдирди  10 22:13Хвича Францияда ўйнашни истамоқда, бироқ бир муаммо бор  2 21:46Нойер қайтмоқда  4 21:19Маскерано Неймар "Интер Майами"га ўтмаслиги сабабини айтди  0

"УзДонгЖу" - "Обод" учрашувидан фотомақола Янгиликлар

"УзДонгЖу" - "Обод" учрашувидан фотомақола

Кеча Ўзбекистон биринчи лигаси иккинчи босқичидан ўрин олган "УзДонгЖу" - "Обод" учрашуви бўлиб ўтди.


Абдурашид Исмоилов шу куни "УзДонгЖу"ни майдонга бош мураббий сифатида олиб тушди



"Обод"нинг амалдаги бош мураббийи. Бобур исмли ушбу ёш мураббий бутун ўйин давомида футболчиларга тинимсиз йўл-йўриқ кўрсатиб турди


"Обод"нинг 11-рақамли футболчиси Шохруз Норхонов шу куни қанотларда тезкор харакатлари билан рақибларини саросимада ушлаб турди. Лекин "УзДонгЖу"нинг 2-рақамли ҳимоячиси Шохрух Эргашев унга деярли имкон бермасликка интилди. Ҳар холда у буни уддалади.


Учрашувнинг иккинчи бўлими янада томошабоп руҳ остида ўтди. Аммо ғалаба тўпини киритиш ҳеч бир жамоага насиб этмади.


"УзДонгЖу"нинг собиқ мураббийига айланган Нозим Муллаохунов (ўнгдан иккинчи) шу куни ўйинни четдан туриб, кузатиб борди


№10 Ислом Каримов ҳисобни тенглаштириш билан бирга, бутун ўйин давомида катта меҳнат қилган футболчилардан бири бўлди.


№12 Акмал Жўрабоев жароҳатидан фориғ бўлиб, яна жамоасига ёрдам бера бошлади


Меҳмонларнинг аксарият ҳужумлари жамоа сардори Дониёр Ҳасанов орқали ташкил этилади.


Айтишларича "Обод" футболчилари олдига элитага чиқиш вазифаси қўйилган


Ушбу инсонни "УзДонгЖу"нинг чинакам мухлиси дейиш мумкин. Ҳар бир ўйинга келиб, энг яхши футболчига ўз ёнидан пул мукофотини жорий этади ва учрашувдан сўнг ўзига ўйини ёққан футболчини рағбатлантиради. Кеча "Обод"га қарши баҳсдан олдин, агарда "УзДонгЖу" ғалаба қозонса бутун жамоага ош қилиб беришга вада берди. Лекин ўйин якунда дуранг билан интиҳо топди.


№10 Ислом Каримов ҳисобни тенглаштиргач, жамоадоши Феҳрузбек Салоҳиддинов билан уни нишонламоқда.


№4 Камолиддин Тожибоев бошчилигидаги "Обод" ҳимоя чизиғи шу куни кўпчиликда ижобий таассурот қолдирди.


№7 "УзДонгЖу" сардори Бекзод Ғозиевда жамоадошларини олдинга етаклаш хусусияти мужассам.


"УзДонгЖу"нинг видео тасвирчиси Шерзодбек Мамадалиев нафақат жамоасининг уй ўйинларида балки сафардаги баҳсларига ҳам бориб, ўйинни видеога олади.


Шу куни майдоннинг ҳар бир қарич ерида тўп учун жиддий кураш кечди.


"Обод" ФК раҳбарияти

Абдурашид Исмоиловнинг дебюти дуранг билан тугади


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика