UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  3 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  2 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  3 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  8 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  15 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  48 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10

“УзДонгЖу-2001” финалда! Янгиликлар

“УзДонгЖу-2001” финалда!

Бухоро шаҳрида бўлиб ўтаётган олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасида кечаётган республика финал босқич ўйинларининг гуруҳ ўйинлари поёнига етди.

Аввал хабар берганимиздек, Андижоннинг “УзДонгЖу-2001” жамоаси турнирнинг илк учрашувида “Машъал”ни мағлуб этганди. Лочин Гулдаев шогирдлари кеча тақвимга кўра мезбонларга қарши кураш олиб борди. Айтиш лозимки, “Бухоро” билан ўтган ўйинда ҳам андижонлик ёшлар учрашувда катта устунликка эришди ва ўзлари учун керакли бўлган натижани қайд этди. 

“Бухоро” – “УзДонгЖу” 0:2

Гол: Фарруҳ Қобулов. Озод Ўктамов-пен.

“УзДонгЖу”: 29.Асад Ахияров, 2.Одилбек Абдумажидов, 4.Аҳрор Маъмуров, 5.Сарвар Топволдиев, 8.Тоҳир Каримов, 9.Фарруҳ Қобулов, 11.Озодбек Ўктамов, 17.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 22.Азиз Зокиров, 27.Самандар Абдураҳимов, 30.Асадбек Султонмуродов.

Ўз гуруҳида 100 фоизли натижа кўрсатиб, ярим финалга йўл олган “УзДонгЖу-2001” жамоасининг бу сафарги рақиби Тошкентнинг “Обод-Бунёдкор” клуби бўлди.

“УзДонгЖу” – “Обод-Бунёдкор” 1:0

Гол: Самандар Абдураҳимов. 

“УзДонгЖу”: 29.Асад Ахияров, 2.Одилбек Абдумажидов, 4.Аҳрор Маъмуров, 5.Сарвар Топволдиев, 8.Тоҳир Каримов, 9.Фарруҳ Қобулов, 11.Озодбек Ўктамов, 17.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 22.Азиз Зокиров, 27.Самандар Абдураҳимов, 30.Асадбек Султонмуродов.

 Эътиборлиси мазкур мусобақага 11 нафар футболчи билан ташриф буюрган андижонликлар шунга қарамай, финалга қадар етиб келгани таҳсинга лойиқдир. Лочин Гулдаев шогирдлари эртага финалда яна “Бухоро” билан рўбарў келадиган бўлди. Битта гуруҳдан ўрин олган ушбу жамоаларнинг илк тўқнашувида “УзДонгЖу”нинг қўли баланд келганини эслатиб ўтиш жоиздир.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика