UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  4 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  0 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  5 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  10 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  3 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4

"Уз-Донг-Жу"ни 9:0 ҳисобида мағлуб этган "Локомотив" эътиборини "Бухоро"га қаратади Янгиликлар

"Уз-Донг-Жу"ни 9:0 ҳисобида мағлуб этган "Локомотив" эътиборини "Бухоро"га қаратади

Теглар :  УзДонгЖу
Кеча "Локомотив" ТТЙМИ стадионида Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал жавоб учрашувини ўтказди.

Андижоннинг "Уз-Донг-Жу" клуби билан кечган баҳсда "темирйўлчилар" ўта йирик 9:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва чорак финалга йўл олишди.

Эсингизда бўлса, биринчи ўйинда "Локо" 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан сафардан қайтганди. Жавоб беллашувида ҳам "темирйўлчилар" рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Мазкур учрашувда Иван Нагаев учта тўп киритган бўлса, Қувондиқ Рўзиев, Дониёр Усмонов, Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе ҳамда Темурхўжа Абдухолиқов ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Энди "Локомотив" Ўзбекистон Кубогининг чорак финалида "Машъал"га қарши баҳс олиб боради. Бунда биринчи ўйинлар 5-6 июлга, жавоб беллашувлари эса 8-9 июлга белгиланган. "Локо" "Машъал" билан кечадиган дастлабки учрашувни сафарда ўтказади.

11 июнь куни эса "Локомотив"ни яна бир муҳим учрашув кутиб турибди. Шу куни "темирйўлчилар" ўз майдонларида "Бухоро"ни қабул қилишади. Олий лига турнир жадвалида "Локомотив" 28 очко билан биринчи, "Бухоро" эса 18 очко билан 6-ўринда бормоқда. Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бухоро" баҳси ҳам ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади ва ўйин 19:00да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика