Устоз-шогирд АПЛда ой мураббийи бўлишга номзод

Khoja
31 янв 2025, 10:50
АПЛ расмий сайти январь ойининг энг яхши мураббийи учун номзодларни эълон қилди.

Унга кўра, январ ойининг энг яхши мураббийи соврини учун 4 нафар мутахассис даъвогарлик қилмоқда. Булар:

Пеп Гвардиола («Ман Сити») – 3 ғалаба ва бир дуранг;

Микель Артета («Арсенал») – 3 ғалаба, 2 дуранг;

Эдди Ҳау («Ньюкасл») – 3 ғалаба ва бир мағлубият;

Андони Ираола («Борнмут») – 3 ғалаба ва бир дуранг.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Арне Слотт ой мураббийи бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: FAPL