UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  8 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  33

Усмонали Исмоналиев “Локомотив” билан ўйин, Суперлигада қолиш имконияти борасида нималар деди? Янгиликлар

Усмонали Исмоналиев “Локомотив” билан ўйин, Суперлигада қолиш имконияти борасида нималар деди?

Суперлиганининг 22-турида “Андижон” клуби Тошкентда “Локомотив” меҳмони бўлди.

Виктор Кумиков шогирдлари сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Учрашув якунлангач, меҳмонлар етакчи футболчиси Усмонали Исмоналиев билан суҳбатлашдик.

- “Локомотив”га қарши ўйиндан олган таассуротларингиз қандай?
- Қизиқарли ўйин бўлди. Биз сўнгги дақиқаларга қадар курашдик. Бу ўйинда очко ишлаб олишимиз муҳим эди. “Локомотив” ўз майдонида тўп тепаётггани сабабли очко олиш ҳам фойдали ҳисобланарди. Лекин биз майдонда ғалаба учун чиқдик. Яратилган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Очко олишимиз ва уйга муваффақият билан қайтишга бўлган иштиёқ юқори эди. Йигитларга ҳам миннатдорчилик билдирамиз. Улар тиришқоқлик билан охирги сонияларга қадар курашдик ва таслим бўлмадик. Умуман олганда, қайд этилган натижадан хурсандмиз.

- Нима деб ўйлайсиз, “Андижон” бугун мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказдими?
- Йўқ. Мен бундай деб ўйламайман. Чунки “Локомотив”га қарши баҳснинг биринчи бўлимида ўзимиз истаган даражада ҳаракат қилмадик. Танаффусдан сўнг ўз даражамизда ўйнадик. Ўйлашимча, мавсумдаги энг яхши ўйинларимиз олдинда деб ўйлайман.

- “Андижон”нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Ишонаманки, биз Суперлигада қолиш вазифасини уддалаймиз. Раҳбарият бизни қўллаб-қувватламоқда. Қолган ўйинларимизда ижобий натижа кўрсатиб, керакли миқдордаги очколарни қўлга киритамиз деган умиддаман. Кейинги турдаги рақибларимиз ким бўлишидан қатъий назар, ғалаба учун майдонга чиқамиз. Мухлисларимизни хурсанд қилиш истагидамиз.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика