UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  3 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  3 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  20 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14

Усмон Тошев: "Муаммолар ўйиндан ташқарида ҳам бор" Янгиликлар

Усмон Тошев: "Муаммолар ўйиндан ташқарида ҳам бор"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Усмон Тошев ўз фикрларини билдириб ўтди.






- Ўйин ҳақида

- Албатта, ютқазганимиз яхши бўлмади. Агар кўрсатган ўйинимиз ҳақида гап кетса, мен қониқиш ҳосил қилдим. Йигитлар кучли жамоага қарши яхши ҳаракат қилишди. Голларни ўз хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик. Бундай хатоларни ўйинлар давомида тўғрилаб борамиз. Умумий холатда йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Яна такрорлайман, ютқазганимиз яхши бўлмади.

- Бугун "Бухоро" ҳужумчилари бир оз заифроқ кўринишди. Фикрингизча, уларга нима етишмади?

- Олдинги чизиқда Даврон Исақов ўйнади, яхши ҳужумчи. Биз олдинги чизиққа етиб боришга қийналдик. Нега деганда "Нефтчи" таркибида маҳоратли ҳимоячилар бор. Биз 2 та ҳужумчи билан ҳаракатланишни истаймиз, лекин бунга вақт керак. Баъзи заиф нуқталаримиз бунга имкон бермайди. Кўп гол уриш учун 2 та ҳужумчи шарт эмас, 1 нафар ҳужумчи билан ҳам кўплаб голлар урса бўлади.

- Клубнинг молиявий холати қандай? Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

- Кетма-кет мураббий алмашиши жамоа ўйинига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Ҳар қайси мураббийда турлича услублар бор. Биз ҳозирга келиб пала-партиш ўйинни йўқотдик, футболчилар ўйлаб, тартибли ҳаракат қилишмоқда. Айтишим мумкин, ўйинда ва ўйиндан ташқари холатларда ҳам муаммоларимиз бор.

- Футболга мухлислар етишмаётгандек. Бугун узоқ бўлса ҳам "Бухоро" мухлислари Фарғонага етиб келишди. Улар ўйин бошланганидан бир оз муддат ўтиб, стадионга киритилишди. Бу ҳақда фикрингиз қандай?

- Албатта, ҳамма жамоага мухлислар етишмаяпти. Бизга айтишдики, кейинги уйдаги ўйинимизда катта эҳтимол билан мухлислар қаршисида ўтказамиз. Мухлислар бугун кейинроқ киришдими? Бу яхши холат. Футбол мухлислар билан қизиқ, албатта.

- "Бухоро"га бугун биринчи ва иккинчи гол давомида мотивация етишмагандек кўринди. Бу ҳақда фикрингиз қандай?

- Мотивация етишмади? Бу нима деганингиз? Сиз ўйинни юқоридан кўрдингизми?

- Ҳа, ўйинни юқоридан кўрдим. 

- Агар пастдан кўрганингизда, бошқачароқ фикр билдирардингиз. Бугун йигитлар жуда яхши ҳаракат қилишди.

- Усмон ака, маълум муддат Тожикистон терма жамоасини бошқардингиз. Ўзбек футболининг Тожикистон чемпионатидан фарқи қандай? Масалан, бизда Суперлига ва биринчи лига ўртасида янги про-лига тизими юзага келди...

- Ҳамма жойнинг ҳам ўз чемпионати бор. Уларда ҳам, бизда ҳам ривожланиш кетяпти. Уларнинг ўз футболи бор, ўз шароити бор, бизда бошқа вазият. Таққослаш тўғри эмас, деб ўйлайман.

- Бир вақтлар бизда "Пахтакор" клуби деярли миллий терма жамоси базасига айланганди. Ҳозирги кунда Тожикистон чемпионатида "Истиқлол" айнан шундай мақомга мосдек кўринмоқда. Бу тўғри фикрми?

- Албатта, тўғри. Айни дамда Тожикистон терма жамоасида "Истиқлол"нинг 10-11 нафар футболчиси ўйнамоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика