Усмон Дембеле ортиқ "Барселона" ўйинчиси эмас
01 июл 2022 17:23
Янгиликлар
Усмон Дембеле ортиқ "Барселона" ўйинчиси эмас
Франциялик вингер Усмон Дембеле бугун эркин агентга айланди.
25 ёшли футболчининг "Барселона" билан меҳнат шартномаси якунланди.
"Кўк-анорранглилар" ўйинчи билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Агар янги битимга эришилса, клуб шартномани узайтириш сифатида эмас, уни янги трансфер сифатида рўйхатдан ўтказади. Бу эса Ла Лига регламенти сабаб уни рўйхатдан ўтказишни қийинлаштириши мумкин.
Дембеле ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 13та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар