Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"
23 сен 2025 11:53
Янгиликлар
Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"
Фаолиятида илк бор "Олтин тўп"ни қўлга киритган ПСЖ ва Франция терма жамоаси 28 ёшли вингери Усмон Дембеле мукофот ҳақидаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
"Бу ерда ПСЖдан ҳамма ҳам келолмагани ачинарли. Барча футболчилар, мураббий, спорт директори... Кўпчилик келмади... Бироқ бу соврин 2024/25 йилги мавсум ҳақида сўзлайди, биз жаҳон футболида ҳукмронлик қилгандик.
Биз уни қайта жонлантиришга ҳаракат қиламиз, чунки бу гўзал эди.
"Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди, уни ютиш – бу алоҳида аҳамиятга эга нарса. Мен жамоа учун Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониши учун меҳнат қилдим ва "Олтин тўп" каби совринни қўлга киритиш бахтни англатади", – деди Дембеле.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар