

Ушбу баҳсдан олдин Уругвай матбуоти терма жамоанинг тахминий таркибини эълон қилди.
Унга кўра Луис Суарес ва Эдинсон Кавани эртага асосий таркибда майдонга тушишади.
Уругвайнинг тахминий таркиби: Фернандо Муслера, Макси Перейра, Хосе Хименес, Диего Годин, Мартин Касерес, Наитан Нандез, Матиас Весино, Родриго Бентанкур, Гиоргиан Де Арраскаэта, Луис Суарес, Эдинсон Кавани.
Эслатиб ўтамиз, Уругвай - Ўзбекистон учрашуви 8 июнь куни Тошкент вақти билан соат 04:00да бошланади. Ўзбекистоннинг СПОРТ ва Россиянинг МАТЧ телеканаллари мазкур баҳсни жонли равишда намойиш этишади.




