Уругвай дарвозабони Ўзбекистон билан ўйнамаслиги ва ЖЧ-2018ни ўтказиб юбориши мумкин

Narzulla Saydullayev
31 май 2018, 08:17
Уругвай терма жамоаси дарвозабони Фернандо Муслера қўлидан жароҳат олди ва ЖЧ-2018ни ўтказиб юбориши мумкин.

Яқин вақт ичида «Галатасарой» дарвозбони тиббий кўрикдан ўтади ва жароҳати ҳақида батафсил маълумот олинади.

Муслерадан ташқари Уругвай терма жамоасининг мундиал учун рўйхатида Мартин Сильва («Васко да Гама») ва Мартин Кампанья («Индепендьенте») каби дарвозабонлар бор.

8 июнь куни Уругвай терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kingfut.com