Фернандо Муслера "Челси"га ўтиши мумкин

Tolibjon Qosimov
16 мар 2017
"Галатасарой"нинг уругвайлик дарвозабони Фернандо Муслера "Челси" диққатини тортди.
Буни "Daily Mail" тасдиқлади. Манбанинг маълум қилишича, "аристократлар" иккинчи дарвозабон излашмоқда. Сабаби, айни пайтдаги захира посбони Асмир Бегович ёзда клубдан кетмоқчи. Футболчининг тахминий трансфер нархи 15 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Daily Mail