"Галатасарой"нинг уругвайлик дарвозабони Фернандо Муслера Миланнинг "Интер" клубида тўп тепаётган ҳамюрти Диего Годин ҳақида гапирди.
"Ҳозир Диегонинг бошидан қандай ўйлар кечаётганини билмайман, аммо у жуда хавотирда. Годин терма жамоамизнинг ҳақиқий устуни, У ўйнаши керак. Ишонаманки, ҳаммаси тез орада яхши томонга ўзгаради", дейди Муслера.