UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   0 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  1 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   5 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  33 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  8 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1

Уругвай China Cup учун таркибни эълон қилди. Улар Ўзбекистонга қарши ўйнашади Янгиликлар

Уругвай China Cup учун таркибни эълон қилди. Улар Ўзбекистонга қарши ўйнашади

21-25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида "China Cup-2019" турнири бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада мезбон - хитойликлардан ташқари Ўзбекистон, Уругвай ва Таиланд терма жамоалари ҳам иштирок этади. 

Ўзбекистон ярим финални 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўтказади. Хитой эса 21 март куни Таиланд билан куч синашади. Ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келишади. Шунингдек, ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишади.

Уругвай футбол ассоциацияси China Cup-2019 турнирида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Уругвай: Фернандо Муслера ("Галатасарой"), Мартин Силва ("Либертад"), Мартин Кампанья ("Индепендьенте"), Диего Годин ("Атлетико"), Себастиан Коатес ("Спортинг"), Хосе Мария Хименес ("Атлетико"), Жованни Гонсалес ("Пеньяроль"), Мартин Касерес ("Ювентус"), Матьяс Суарес ("Монпелье"), Диего Лаксальт ("Милан") , Марсело Сараччи ("Лейпциг"), Найтан Нандес ("Бока Хуниорс"), Лукас Торрейра ("Арсенал"), Матиас Весино ("Интер"), Родриго Бентанкур ("Ювентус"), Николас Лодейро ("Сиэтл Саундерс"), Федерико Вальверде ("Реал"), Жоржиан де Арраскаэта ("Фламенго"), Гастон Перейро (ПСВ), Максимилиано Гомес ("Сельта"), Кристиан Стуани ("Жирона"), Луис Суарес ("Барселона"), Хонатан Родригес ("Крус Асуль").

Олдинроқ, Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси таркибини эълон қилган эди.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика