UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  887 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  7 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  8 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Урганчда ёш футболчилар кўриги Янгиликлар

Урганчда ёш футболчилар кўриги

Урганч шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги тизимидаги футбол бўйича Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг ўқувчилари ўртасидаги биринчиликнинг ҳудудий саралаш босқичи ўйинлари бўлиб ўтди.
24 март куни ниҳоясига етган мазкур мусобақада Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани, Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани, Бухоро вилоятининг Шофиркон ва Ромитан туманлари,  шунингдек Андижон, Урганч ва Хива шаҳарларида фаолият юритаётган мактаб-интернатларнинг 1999-2000 ва 2001-2002 йилларда туғилган тарбияланувчилари мазкур мусобақанинг финал қисмига бериладиган йўлланмалар учун майдонга тушишди.

Учрашувларни бошқаришга  Исҳақ Ибрагимов (Қорақалпоғистон), Жалғашбой Сарсенов (Қорақалпоғистон), Анвар Алимов (Хоразм вилояти) сингари тажрибали ҳакамларнинг жалб қилинганлиги эътиборга молик бўлди. Бу ўйинларни холисона ўтишини таъминлади.

Якуний натижаларга кўра, ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган қуйидаги жамоалар республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

1999-2000 йилларда туғилганлар.
1. Қумқўрғон (Сурхондарё вилояти. Мураббийлар: Баҳодир Тошбоев, Бахтиёр Ҳусанов).
2. Янгийўл(Тошкент вилояти. Мураббийлар: Даврон Душабоев, Санжар Мадисроилов).

2001-2002 йилларда туғилганлар.
1. Урганч (Хоразм вилояти, Мураббийлар: Азамат Жабборов, Алишер Вапаев).
2. Андижон ( Андижон вилояти. Мураббий: Лочинбек Гулдаев).

Араббой АРЗИҚУЛОВ (Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги қошидаги  “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий  кенгаши футбол бўлими бошлиғи): - Учрашувлар давомида бўлғуси чарм тўп усталаримизнинг маҳорати ошиб бораётганига гувоҳ бўлдик. Яхши тайёргарлик кўрган жамоалар ҳақли равишда мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўл олишди. Умуман мусобақамиз юқори савияда ташкил этилди. Бу ерда ёш футболчиларимизнинг яшаши ва  овқатланиши борасида ҳеч қандай муаммога дуч келмадик. Очиғи, яратиб берилган шарт-шароит ва имкониятлар бизни мамнун этди.  Бунинг учун  Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят футбол федерацияси раҳбариятига самимий миннатдорчилигимни билдираман.

Султонбой ДОСОВ (Урганч шаҳридаги 5-футбол бўйича Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори): - Кичик ёшлилар гуруҳида зафар қучдик. Эндиликда, финал босқичида муносиб қатнашишга ҳаракат қиламиз. Умуман, ушбу босқич йўлланмасига сазовор бўлишимизни ўзи ютуқ ҳисобланади. Насиб қилса, футболчиларимиз ҳал қилувчи ўйинларда ҳам ишончимизни оқлашади, деган умиддаман.
               
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика